Galaxy Z Fold 4 ва Galaxy Z Flip 4 тақдимот санаси маълум бўлди

Galaxy Z Fold 4 ва Galaxy Z Flip 4 тақдимот санаси маълум бўлди

Samsung ўзининг янги авлод букламафонлари ва ақлли соатини қачон тақдим қилиши маълум бўлди. Таниқли ликстер, Эван Бласс улашган реклама суратига қараганда Жанубий Корея компаниясининг навбатдаги Unpacked тақдимоти келаётган август ойининг 10 кунида тақдим қилинади.

Постердан нафақат тақдимот санаси, балки бўлажак Galaxy Z Flip 4 нинг хиралаштирилган суратини ҳам кўриш мумкин. Унинг тиниқроқ рендерларида эса аллақачон интернетда тарқатиб юборилган эди.

Galaxy Z Flip 4 билан биргаликда, Samsung янги Galaxy Z Fold 4 букламафонини, шунингдек, Galaxy Watch 5 ва Galaxy Watch 5 Pro ақлли соатлар қаторини ҳам тақдим қилиши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда янги қурилмалар 26 августдан сотувга чиқарилади.

Шубҳасиз, ушбу саналар одамни ҳайратга солмайди, чунки Samsung ўтган йили Galaxy Z Flip 3 ва Galaxy Z Fold 3 букламафонларини 11 августда тақдим қилган ва уларни 27 августдан сотишни бошлаган эди.

ЎҚИНГ: Қайси Xiaomi смартфонини сотиб олсам экан?

 
 
 
 
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!