Nothing phone (1) смартфонида биринчи ишкал

Nothing phone (1) смартфонида биринчи ишкал

Экраннинг яшил тусга кириб қолиши AMOLED дисплейли смартфонларда онда-сонда учраб туради. Nothing phone (1) ҳам ана шундай муаммога учради.

Бундай муаммо битта смартфонда юзага келмаган, кўплаб фойдаланувчилар смартфоннинг экрани яшил рангга кириб қолгани ҳақида Twitter'да хабар қолдирганлар.

Бир фойдаланувчи смартфонни Flipkart'дан сотиб олган. Экранда яшил ранг пайдо бўлиб қолганидан сўнг смартфонни қайтариб юборган. Смартфон алмаштириб берилганда ҳам худди шундай техник носозлик кузатилган. 

Шунингдек, Pixel 6 қурилмаларида бўлгани каби phone (1) моделининг селфи камераси атрофида ҳам яшил доғлар пайдо бўлиб қолган.

Nothing компаниясининг Twitter жамоаси ушбу муаммодан хабардор. Ҳозирча компания томонидан ҳеч қандай расмий кўрсатма берилмаган. 

ЎҚИНГ: Хитой компанияси UEFA билан ҳамкорлик қилади 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!