Ўзбекистонда ASUS ноутбукларининг тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистонда ASUS ноутбукларининг тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон, 2022 йил 20 июль – ASUS Ўзбекистон бозорида кириб келган ёки яқин кунларда дўконлар пештахталарида пайдо бўладиган янги ноутбуклар тақдимотини ўтказди. Ноутбуклардаги янгиликлар қаторига OLED дисплей, юқори унумдорликдаги сўнгги авлод компонентлар, шунингдек, турли хил илғор функцияларни киритиш мумкин.

• Vivobook Pro ва Vivobook S сериялари: 120 гертс янгиланиш частотасида ишловчи OLED дисплей; 12-авлод Core i9 ёки AMD Ryzen 9 6000 процессори билан жиҳозланган.

• Vivobook серияси: ASUS антибактериал ҳимояси

• Иш унумдорлигини оширинг: Zenbook Pro ва S серияси юқори унумдорликни тақдим этувчи компнентлар ҳамда OLED дисплейига эга бўлган енгил ва ингичка қурилмаларни тақдим этади.

• Энг кучли Zenbook ноутбуки: Zenbook Pro 16X OLED - янгиланган фаол аэродинамик совутиш тизимига эга флагман ноутбук.

• Такомиллашган икки дисплейли ноутбук: Zenbook Pro 14 Duo OLED - ҳаво совутиш тизими (AAS Ultra) ҳамда олдинги авлодникига қараганда каттароқ ва ёрқинроқ ScreenPad Plus қўшимча экранига эга бўлган ноутбук.

• Юқори унумдорликдаги янги ўйин ноутбуклари: ROG Zephyrus Duo 16, ROG Flow Z13, ROG Zephyrus G14, ROG Strix SCAR ва Strix G.

• Бизнес сегментидаги ExpertBook ноутбуклари: юқори унумдорлик, MIL-STD-810H сертификати ва корпоратив даражадаги хавфсизлик.

Vivobook Pro ва Vivobook S: Кундалик вазифалар учун энг сўнгги турдаги ноутбуклар

Vivobook Pro - интилувчан мутахассислар учун мўлжалланган кучли ва ҳамёнбоп ноутбуклар бўлиб, бу турдаги ноутбуклар OLED дисплей, NVIDIA GeForce RTX график картали сўнгги 12-авлод Intel Core ёки AMD Ryzen 6000 процессорлари билан жиҳозланган. Ушбу ноутбуклар қаторига 16 дюймли Vivobook Pro 16X OLED (N7601/M7601), 15.6 дюймли Vivobook Pro 15X OLED (K6501/M6501), 14.5 дюймли Vivobook Pro 14X OLED (N7401), 16 дюймли Vivobook Pro 16 OLED (K6602) ва 15.6 дюймли Vivobook Pro 15 OLED (K6502/K6500/M6500) моделлар киради. Уларнинг ичида 3.2K резолюциядаги ҳамда 120 гертс частотада ишловчи дунёдаги биринчи 16 дюймли OLED дисплейи бор.

Vivobook S - Vivobook сериясидаги энг енгил ва энг юпқа ноутбук бўлиб, унинг корпус қалинлиги 17.9 миллиметр, оғирлиги эса 1.6 килограммни ташкил қилади. Қурилма енгил ва ингичкалигига қарамай, йирик ноутбуклар каби юқори унумдорликни тақдим этади. Ушбу сериядаги ноутбукларнинг корпуси металлдан ясалган ҳамда уларга NanoEdge ингичка рамкали OLED дисплейи ўрнатилган. 2022 йилги Vivobook S сериясига - 14.5 дюймли Vivobook S 14X OLED (С5402/М5402), 16 дюймли Vivobook S 16X OLED (S5602/M5602), 14 дюймли Vivobook S 14 OLED (K3402/M3402) ва 15.6 дюймли Vivobook S 15 OLED (K3502/M3502) ноутбуклари киради.

Барча 2022 йилги Vivobook моделларининг 80 фоизи, шунингдек, баъзи Zenbook моделлари ASUS Antibacterial Guard қопламига эга. Синов натижалари шуни кўрсатдики, ушбу қоплам 24 соат давомида бактерияларнинг тарқалишини 99% га камайтиради. Кумуш ион қопламаси ноутбукдаги зарарли бактерияларнинг инсонга ўтишини олдини олади. Унинг таъсири камида уч йилгача йўқолмайди.

Zenbook: унумдорликнинг янги босқичи

2022 йилги Zenbook Pro ва Zenbook S сериясида премиум турдаги ихчам ва трансформер ноутбуклар тақдим этилди. Флагман даражадаги Zenbook Pro 16X OLED (UX7602) ноутбуки инновацион дизайн ва кучли техник кўрсаткичларига эга, жумладан, қурилма фаол аэродинамик совутиш тизими (AAS Ultra), 12-авлод Intel Core i9-12900H процессори, ноутбуклар учун мўлжалланган NVIDIA GeForce RTX 3060 видео картаси ҳамда 120 гертсда ишловчи 2.8K резолюциядаги OLED дисплейи билан жиҳозланган.

Бундан ташқари, икки дисплейли янги ноутбуклар ҳам тақдим этилди. Мисол учун, Zenbook Pro 14 Duo OLED (UX8402) модели. 120 гертс частотада ишловчи 2.8K резолюциядаги 14.5 дюймдаги OLED дисплейли ушбу ноутбук 12.7 дюймдаги сенсорли ScreenPad Plus қўшимча дисплей ва фаол аэродинамик совутиш тизимига эга.

Бундан ташқари, 13.3 дюймли OLED дисплейи билан жиҳозланган Zenbook S 13 OLED (UM5302) ва Zenbook сериясидаги биринчи 17.3 дюймли ноутбук Zenbook Pro 17 (UM6702) модели тақдим этилди. Ихчам ва замонавий дизайндаги Zenbook ноутбуклари юқори унумдорликни тақдим этади.

ROG: Премиум турдаги такомиллашган геймерлар ноутбуки

ROG Zephyrus Duo 16

Иккинчи диспейга эга бўлган янги ROG Zephyrus Duo 16 флагман гейминг ноутбуки юқори унумдорликка эга бўлган ўйин қурилмалари учун янги стандартни яратади. Ушбу ноутбук 2022 йилда янгиланган ROG ScreenPad Plus дисплей, AMD Ryzen R9 6980HX процессори ва NVIDIA GeForce RTX 3080 Ti видео картаси билан жиҳозланган. Conductonaut Extreme суюқ металлидан процессорнинг термал интерфейси сифатида фойдаланиш унинг ҳароратини одатий термал пасталарга қараганда 15°C даражага камайтиради. AAS Plus 2.0 фаол аэродинамик совутиш тизимининг такомиллаштирилган версияси учун иккинчи дисплей остидан ҳаво кирувчи туйнук очилган. Бу ҳаво оқимини 30% га ошириб, ноутбук ичидаги компонентларни яхшироқ совутиш учун хизмат қилади.

Zephyrus Duo 16 икки хил дисплей конфигурациясида бўлади, биринчиси 1100 cд/м2 гача бўлган мини LED ёритгичли ROG Nebula HDR, иккинчиси эса 4K 120 гертс ҳамда FullHD 240 гертс ўртасида алмашиш имконини берувчи иккита дисплейли версия. Ноутбук очилганда, янги айланувчи механизм ROG ScreenPad Plus дисплейини 13°даража бурчак остида кўтаради ва орқага суради. Натижада, иккинчи дисплей асосий дисплейга қўшилиб, битта иш жойини ташкил қилади.

ROG Flow Z13 (GЗ301), ROG Zephyrus G14 ва ROG Strix

ROG Flow Z13 - Windows 11 операцион тизимида ишлайдиган дунёдаги энг кучли гейминг планшет бўлиб, унга Intel Core i9-12900H процессори, NVIDIA GeForce RTX 3050 Ti видео картаси ва 5200MHz LPDDR5 тезкор хотираси ўрнатилган. Бундай палншет билан юқори гарфикадаги ўйинларни бемалол ўйнаш мумкин. Қурилма жуда юпқа, вазни ҳам енгил.

ROG Flow Z13 модели 20 аср космик пойгасидан илҳомланган ретро-футуристик дизайнга эга бўлиб, у ROG брендининг келажакдаги гейминг қурилмалари дизайнини ўзида акс эттиради. Қурилманинг ихчамлиги унинг асосий муҳим жиҳатларидан биридир.

Планшетда ўйинни бошқариш учун одатий сичқонча, клавиатура, экран сенсори ёки махсус геймпаддан фойдаланиш мумкин. Стенд билан дисплейни 170° даражагача қайриса бўлади. Планшетнинг форма фактори сабаб барча асосий компонентларни одатий ноутбуклар каби клавиатура остига эмас, балки экран орқасига жойлаштирган. Бу эса компонентларга кўпроқ ҳаво оқимини боришига ёрдам беради, шунда планшетнинг унумдорлик даражаси тушиб кетмайди.

Максимал унумдорлик ва боғланишлар учун планшет XG Mobile ташқи график мосламалри билан интеграллаша олади. 2021 йилда тақдим этилган XG Mobile'га NVIDIA GeForce RTX 3080 видео картаси, 2022-э йилги моделга эса AMD Radeon RX 6850M XT график картаси ўрнатилган, шунингдек, ушбу қурилмаларда USB, DisplayPort, HDMI ва Ethernet портлари мавжуд.

Тадбирда, шунингдек, AniMi Matrix анимацион ёритгичли Nebula QHD/120 гертс дисплейли янгиланган ROG Zephyrus G14 ва киберспорт ишқибозлари учун янги дизайндаги ROG Strix (G533З / G733З ва G513R/G713R) ноутбуклари тақдим этилди.

ExpertBook: бизнесда энг ишончли ечим

2022 йилги ExpertBook B7 Flip (B7402) ноутбуки 360 градусга айлана олувчи 14 дюймдаги сенсорли дисплей, 5G'ни қўллаб-қувватлаш имконияти ва дунёнинг исталган нуқтасидан юқори тезликда ва хавфсиз симсиз интернетга уланиш учун Wi-Fi 6E'га эга бўлди. Қурилма 12-авлод Intel Core i7 процессори, Intel Graphics Xe видео картаси ва 64ГБ оператив хотира билан жиҳозланган. Ноутбук аккумуляторининг автономлик вақти 11 соатни ташкил қилади.

Бундан ташқари, тадбирда янги ExpertBook B5 (B5402) ноутбуклари тақдим этилди. Улар ихчам ва энгил (1.79 мм корпус қалинлиги 1.25 кг оғирлик) бўлиб, уларнинг корпуси металлдан ясалган. ExpertBook B2 (B2402C/B2502C) ва B2 Flip (B2402F/B2502F) бизнес класс ноутбуклари билан офисдаги ва хизмат сафаридаги ишларни бажариш мумкин. Классик B2 ва трансформер B2 Flip ноутбуклари 14 ёки 15.6 дюймли версияларда тақдим этилган.

Ушбу ноутбуклар смарт карта, ёритгичли клавиатура ва ASUS Pen стилусини қўллаб-қувватлайди. 5G эса юқори тармоқ тезлигини тақдим этади. Барча ExpertBook ноутбуклари АҚШнинг MIL-STD-810H ҳарбий саноат стандартига мос келади, яъни ушбу ноутбуклар турли хил зарб ва силкинишларга чидамли, бундан ташқари, паст ҳароратда ҳам ишлай олади. Шунингдек, улар турли хил босим ва зарба тестларини ўз ичига олган ASUS'нинг ички синовларидан ҳам ўтади.

ASUS Global News: https://www.asus.com/news
ASUS Global Facebook: https://www.facebook.com/asus
ASUS Global Twitter: https://www.twitter.com/asus

ASUS компанияси ҳақида

ASUS инновацион технологиялар бўйича жаҳондаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. ASUS қурилмалари ва компонентлари бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга ажойиб тажриба ва қулайликлар олиб келади.

Компанияда беш мингдан ортиқ биринчи даражали муҳандислар ишлайди. ASUS қурилмалари мукаммаллик, инновация ва дизайн учун кунига ўртача 11 та мукофот олади. ASUS Forbes маълумотларига кўра дунёдаги энг обрўли компаниялардан бири ҳисобланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!