Galaxy Z Fold4 ва Z Flip4 моделларининг нархи маълум бўлди

Galaxy Z Fold4 ва Z Flip4 моделларининг нархи маълум бўлди

Samsung компанияси 10 август куни бўлиб ўтадиган Unpacked маросимида Galaxy Z Fold4, Z Flip4 букламафонлари, шунингдек, янги Galaxy Watch5 серияси ҳамда Galaxy Buds қулоқчинларни тақдим этади. 

Тақдимотдан аввал баъзи ритейлерлар янги букламафонларни сотишга тайёрланмоқда. Ритейлерларнинг бири эса тасодифан қурилмаларнинг нархини эълон қилиб юборди.

Маълумотларга кўра, Galaxy Z Fold4 моделининг 1ТБ хотирага эга бўлган тури бўлмайди, максимал хотира 512ГБ билан чекланади. Демак, қуйида Galaxy Z Fold3'нинг сотувга чиққан нархи билан таққослаган Z Fold4'нинг нархлари берилган. 

Geekbench'даги маълумотларга қарайдиган бўлсак, тўртинчи авлод букламафонларининг тезкор хотира ҳажми ўзгармайди, яъни Z Fold4 модели максимал 12ГБ тезкор хотирага эга бўлади. Аммо бу маълумотлар 100% тўғри бўлмаслиги ҳам мумкин. Демак, нархларни ўтган йилги моделларникига нисбатан бироз ошган. 

Кейинги қурилма бу қулоқчинлар. Ушбу янги қулоқчинлар Galaxy Buds Pro моделининг янги авлоди бўлади. Бироқ ритейлер қулқочиннинг номини “Galaxy Buds 3 Pro“ сифатида рўйхатдан ўтказган. 

Қурилманинг базавий нархи 226 евро. Чегирмалар билан унинг нархи 214 еврога тушади. Таққослаш учун, ўтган йилнинг январь ойида тақдим этилган Galaxy Buds Pro модели 230 евро нархда сотувга чиққан.

Қулоқчин кулранг, сиёҳранг ва оқ рангларда тақдим этилади. 

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларидаги сирли диагностика функциясидан қандай фойдаланиш мумкин? 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!