Тақдимотдан аввал OnePlus 10T'нинг анбоксинг видеоси тарқалди

Тақдимотдан аввал OnePlus 10T'нинг анбоксинг видеоси тарқалди

OnePlus 10T эртага, 3 август куни тақдим этилади. Бироқ тақдимотдан бир кун олдин смартфоннинг анбоксинг видеоси YouTube платформасида пайдо бўлди. Видеода кўриниб турибдики, смартфон қадоғи бир неча аксессуар тўпламини ўз ичига олган катта қизил қутида келган. 

Қурилма ҳудудларга қараб икки хил тезликда қувват олади. 220 вольтли электр таъминотидаги давлатлар учун 80 ватт, 110 вольти таъминотдагилар учун эса 65 ватт. Қурилма 4,800 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. 

OnePlus 10T модели 10 Pro'га қараганда тезроқ қувватланса-да, унда симсиз зарядлаш имконияти мавжуд эмас. Видеода бир нечта OnePlus ғилофлари намойиш этилди, улардан бири ўзига хос дизайнга эга, иккинчиси қора рангда.

Эслатиб ўтамиз, OnePlus 10T модели максимал 16/256ГБ хотира ва 50+8+2МП камераларга эга бўлади. 

ЎҚИНГ: One UI 5 график қобиғга ўтувчи Galaxy смартфонлари рўйхати 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!