iPhone 14 Pro турли хил рангларда кўрсатилди

iPhone 14 Pro турли хил рангларда кўрсатилди

Apple ўзининг янги авлод iPhone'ларини қачон тақдим қилишини расман маълум қилди, лекин интернетда улар ҳақида маълумотлар сиздирилиши ҳали тўхтаганича йўқ. Weibo ижтимоий тармоғида iPhone 14 Pro моделининг 5 хил рангдаги макети жонли суратларда тақдим қилинди.

Суратдан iPhone 14 Pro икки хил янги: тўқ ҳаворанг ва қуюқ сиёҳранг вариантларда чиқарилиши билиб олиш мумкин. Оқ, қора ва тилларанг вариантлари бизга аллақачон таниш. 

Шунингдек, суратлар билан бирга тўқ сиёҳранг рангдаги iPhone 14 Pro макети қисқа жонли видеода ҳам кўрсатилган.

Кўриш мумкинки, iPhone 14 Pro сезиларли даражадаги катта орқа камерага эга. Шунингдек, смартфоннинг анча бери миш-миш қилиб келинаётган янгича дизайндаги олд томони ҳам сонияларгагина кўрсатилган, бироқ, "и" шаклидаги тирқишни яқиндан унчалик яхши кўринмаган. Қурилма ранггига келадиган бўлсак, макет пластикдан ясалгани учун у юқори даражадаги аниқликда бўлмаслиги мумкин, аммо, улар биз бир неча ҳафтадан кейин Apple'дан қандай рангдаги смартфонлар кутишимиз мумкинлиги ҳақидаги умумий маълумот беради.

Айтиш керакки, Хитой ижтимоий тармоғидан олинган ушбу маълумотлар оддий, тасдиқланмаган фойдаланувчилар томонидан тарқатилаётган бўлиб, сиз юқоридаги маълумотлар қанчалик ишончли эканлиги ҳақида ўзингиз хулоса қилишингиз керак.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Z Flip4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз