Apple янги iPhone 14 моделларида муаммолар бўлаётганини тан олди

Apple янги iPhone 14 моделларида муаммолар бўлаётганини тан олди

Айни вақтда Apple'нинг янги iPhone 14 моделларида муаммолар кузатилмоқда. Смартфонлар сотувга чиққандан бери уларда бир қанча муаммолар аниқланди. Шу вақтгача Apple икки бор янги қурилмаларга дастур янгиланиши жўнатган бўлса-да, бу камчиликларни бартараф этиш учун етарли бўлмаяпти. 

Маълумотларга кўра, CarPlay орқали телефон қўнғироқларини амалга ошириш ва маълумотларни кўчиришда фойдаланувчилар муаммоларга учрамоқдалар. CarPlay орқали қўнғироқ қилинганда овоз жуда ҳам ёмон эшитилмоқда. Кўплаб фойдаланувчилар Reddit ва Twitter ижтимоий тармоқларида ушбу камчиликдан шикоят қилишмоқда. 

Аввалроқ iPhone 14 Pro моделларининг камераси учинчи томон иловалари билан ишлашда муаммоларга учраётгани хабар берилган эди. Кейинчалик Apple бу камчиликни дастур янгиланиши билан бартараф этган эди. 

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro iPhone 13 Pro'га қарши 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!