Ҳеч қандай тирқишларсиз, тўлиқ экранли энг арзон смартфон

Ҳеч қандай тирқишларсиз, тўлиқ экранли энг арзон смартфон

Олд камераси экран остида жойлашган ва энг юқори даражадаги техник хусусиятларга эга Axon 40 Ultra смартфонини тақдим қилганидан кейин, ZTE бир қадам ортга ташлашга қарор қилган кўринади. Компания ўзининг навбатдаги тўлиқ экранли смартфони, Axon 30S'ни чиқарди.

Бир нечта кичик ўзгаришларни ҳисобга олмаса, Axon 30S ўтган йили чиқарилган Axon 30'дан деярли фарқ қилмайди. Янги смартфон ўзининг аввалгисидан янги дастурий таъминот, баъзи камера яхшиланишлари ва пасайтирилган нархи билан ажралиб туради.

ZTE Axon 30S смартфони 6.92 дюймли, 2460х1080 пикселли, 120 герц янгиланиш тезлигигига эга FHD+ АМОLED экранга эга ва унинг остида ҳар бир дюйм экран зичлигини 400 пикселгача оширадиган технологияга асосланган 16 мегапикселли селфи камераси ва бармоқ изини аниқлаш сканери жойлашган. Унинг орқасида тўртта: 64МП асосий, 8МП ултра-кенг, 5МП макро ва 2МП чуқурлик камералари мавжуд.

Қурилма Qualcomm'нинг Snapdragon 870 чипсети билан жиҳозланган бўлиб, у 8/12ГБ оператив ва 128/256ГБ доимий хотирага эга ва Android 12'га асосланган MyOS интерфейсида ишлайди. Унинг 4,200 мА/с сиғимли батареяси 55 Вт тезликда қувватланади. 

Axon 30S икки хил хотира вариантларида - 8/128ГБ модел 1,698 юан (~$237), 12/256 модел эса 2,198 юан (~$307) нархда Хитойда сотувга чиқарилган.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (38 ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.