Xiaomi 12Т серияси қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Xiaomi 12Т серияси қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Xiaomi компанияси яна бир қатор смартфонлар, Xiaomi 12Т сериясини тақдим қилишга тайёрланмоқда. Гарчи бу маълумот расман компания томонидан тасдиқланмаган бўлса ҳам, маълумот ишончли маълумотчи томонидан келади.

Абҳишек Ядав ўзининг Twitter саҳифасида улашган постерга кўра, Xiaomi 4 октабр куни янги маҳсулотларни намойиш қилиш учун тақдимот ўтказади ва катта эҳтимол билан унда анчадан бери миш-миш қилиб келинаётган Xiaomi 12Т серияси тақдим қилинади.

"Лаҳзаларни мега қилинг" сарлавҳали постер Xiaomi 12T Pro моделининг 200 мегапикселли камерасига ишора қилаётган бўлиши мумкин. Агар миш-мишлар тўғри бўлса, 200МП сенсор биз биринчи бўлиб Moto Х30 Pro/Edge 30 Ultra смартфонида кўрган Samsung'нинг ISOCELL HP1 сенсори бўлиши мумкин.

Шунингдек, тақдимот давомида янги Redmi Pad планшети ва Redmi TWS симсиз қулоқчинлари тақдим қилиниши ҳам кутилмоқда.

ЎҚИНГ: 7,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга смартфон тақдим этилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!