Apple Россиядаги энг катта ижтимоий тармоқ иловасини App Store'дан олиб ташлади

Apple Россиядаги энг катта ижтимоий тармоқ иловасини App Store'дан олиб ташлади

Бир неча ой олдин Apple Россия бозорини тарк этиб, у ерда ҳеч қандай савдоларни давом эттирмаликка қарор қилган эди. Энди компания App Store дўконидан Россиянинг маҳаллий иловаларини олиб ташламоқда. Ушбу иловалар ичида Facebook учун муқобил бўлган VKontakte ҳам бор.

VKontakte'дан ташқари Mail.ru, VK Music ҳамда Youla иловалари ҳам олиб ташланди. Ушбу иловаларни олдиндан юклаб олганлар ҳеч қандай чекловларсиз улардан фойдаланишлари мумкин. Аммо билдиришнома ҳамда тўлов тизимларига чекловлар киритилган бўлиши мумкин. 

ЎҚИНГ: Instagram'га Story'га ўхшаш янги хусусият қўшилмоқда 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.