Pixel 7 смартфонлари билан сизга ортиқча VPN дастурлари керак бўлмайди

Pixel 7 смартфонлари билан сизга ортиқча VPN дастурлари керак бўлмайди

Кеча Google компанияси ўзининг янги авлод Pixel смартфонларини тақдим қилди. Яхшиланган дизайн ва техник хусусиятлардан ташқари смартфонлар эксклюзив хусусиятларга ҳам эга бўлиб, улардан бири текин VPN хизматидир.

Google компанияси Pixel 7 ва Pixel 7 Pro эгалари ҳеч қандай тўловларсиз Google One'нинг VPN хизматидан фойдаланишлари мумкинлигини маълум қилди. Аслида Google One ойига 9.99 долларлик премиум обуна бўлиб, у нафақат VPN, балки 2ТБ булутли хотира хизматини ҳам таклиф қилади, аммо бу учун Pixel 7 смартфонлари фойдаланувчилари ҳам пул тўлашлари керак бўлади. Бироқ, компаниянинг қўшимча қилишича, хизмат ҳамма мамлакатларда ҳам ишламаслиги ва ҳамма трафик ҳам VPN орқали ўтмаслиги мумкин.

Бу Google ўзининг Pixel'ларини биринчи марта эксклюзив хусусиятлар билан чиқариши эмас: аввалги телефонлар суратларни булутли хотирага чексиз захиралаш хусусиятига эга бўлган, аммо кейинчалик бу хусусият янги авлод Pixel'ларига қўшилмаган.

ЎҚИНГ: Pixel 7 ва Pixel 7 Pro смартфонлари тақдим этилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!