Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (40 ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (40 ҳафта)

GSMArena сайти ўзининг 40 ҳафтадаги оммабоп смартфонлар рейтингини эълон қилди. Бу ҳафтада iPhone 14 Pro Max моделининг лидерлигига чек қўйилди. Янги тақдим этилган Pixel 7 Pro смартфони биринчи ўринга жойлашиб, iPhone 14 Pro Max'ни иккичи ўринга тушириб юборди. Кучли учликни яна бир янги смартфон Xiaomi 12T Pro якунлаб берди. 

Google Pixel 7 тўрттинчи ўринни банд этди. Galaxy S22 Ultra эса бешинчи ўринга тушиб кетди. 200МП камерага эга янги infinix Zero Ultra модели олтинчи ўринга жойлашган бўлса, Galaxy A53 еттинчи поғонадан жой олди. 

iPhone X ҳамда Xiaomi 12T моделлари мос равишда саккизинчи ва тўққизинчи ўринларга жойлашди. Топ ўнталикни Redmi Note 11 модели якунлаб берди.

Google Pixel 7 Pro

Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Apple iPhone 14 Pro Max

Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Xiaomi 12T Pro

Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Google Pixel 7

Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Samsung Galaxy S22 Ultra

Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Infinix Zero Ultra

Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Samsung Galaxy A53 5G

Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Apple iPhone X

Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Xiaomi 12T

Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Xiaomi Redmi Note 11 

Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (39 ҳафта) 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.