iPhone SE 4 ҳақида янги маълумотлар тарқатилди

iPhone SE 4 ҳақида янги маълумотлар тарқатилди

Таниқли DSCC таҳлилчиси, Росс Ёунг ўзининг iPhone SE 4 ҳақидаги прогнозларини қайта кўриб чиқди. Унинг MacRumors'га хабар беришича, тўртинчи авлод iPhone SE смартфони катта эҳтимол билан 6.1 дюймли, iPhone Х'никидек тирқишга эга дисплей билан жиҳозланади. Таққослаш учун ҳозирги iPhone SE модели 4.7 дюймли дисплейи билан Home тугмасига эга.

Янги смартфонда Home тугмасининг олиб ташланиши, бармоқ изини аниқлайдиган сканер билан ҳам "хайрларшиш"ни англатади. Бироқ миш-мишларга кўра, Apple Touch ID'ни сақлаб қолиши, уни iPad Air ва iPad mini'да бўлгани каби ён тугмага интеграция қилиши ҳам мумкин. Смартфон тирқиши эса Face ID билан жиҳозланиши ҳозирча номаълум, лекин Apple ўзининг бюджет смартфонида нархни камроқ сақлаш учун бундай хусусиятни қўшмаслиги мумкин.

iPhone SE 4 ўлчами ҳақида маълумотлар ҳали ошкор бўлмади, лекин у Face ID сенсорларига эга бўлмаслиги ҳисобга олинса, у iPhone Х'дан кўра ингичкароқ бўлиши айтилмоқда. Узунқулоқ хабарларига кўра, Apple ўзининг навбатдаги бюджет смартфонини 2024 йилда чиқаради.

ЎҚИНГ: Apple'нинг яна бир смартфони йўл охирига етиб келди