iPhone 15 Ultra'да фойдаланиладиган материал смартфонни янада мустаҳкам, енгил ва қиммат қилади

iPhone 15 Ultra'да фойдаланиладиган материал смартфонни янада мустаҳкам, енгил ва қиммат қилади

Apple компанияси 2017 йилги iPhone Х сериясидан бери ўзининг премиум смартфонларини зангламас пўлатдан ясаб келади. Бироқ, сўнгги хабарларга кўра, ушбу анъана навбатдаги iPhone билан бузилиши мумкин: iPhone 15 Ultra титан танага эга бўлади.

Эслатиб ўтиш жоизки, Apple'нинг iPhone 15 сериясидаги "Pro Мах" номи "Ultra" билан алиштирилиши аввал хабар қилинган эди.

LeaksApplePro ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилишича, Apple ўзининг iPhone 15 сериясидаги Ultra моделида титан материалидан фойдаланади. Зангламас пўлатдан фарқли ўлароқ, титан янада мустаҳкамроқ ва енгилроқ ҳисобланади (шу сабаб ҳам ундан самолётларда фойдаланилади). Аммо, шу билан бирга у жуда қиммат ҳам, бу эса смартфон нархига ҳам таъсир этмай қолмайди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги бозорда титан танага эга смартфонлар деярли мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Redmi Note 12 смартфонларининг аниқ тақдимот санаси маълум бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.