Тез орада Windows 11 билан смартфонингиз маълумот узатиш нуқтасини ёқа оласиз

Тез орада Windows 11 билан смартфонингиз маълумот узатиш нуқтасини ёқа оласиз

Ҳозир сиз Windows компютерингизда Phone Link (собиқ Your Phone) дастурига Android смартфонингизни улаш билан ундаги суратлар, SMS хабарлар ёки билдиришномаларга киришингиз, ҳатто компютердан тўғридан-тўғри қўнғироқлар амалга оширишингиз мумкин ва икки тизим ўртасидаги бундай "дўстона муносабатлар" янада мустаҳкамланмоқда.

Microsoft ўзининг Windows 11 операцион тизими инсайдерлари учун 25231 олдиндан кўриш версиясини чиқарди. Маълум бўлишича, ушбу янгиланиш Samsung смартфонларининг мобил маълумот узатиш нуқтасини компютердан туриб ёқиш имконини берадиган янги функциясини ўз ичига олади. Бунда смартфон Phone Link билан компютерга уланган бўлиши ва Wi-Fi, ҳамда, Bluetooth иккала қурилмада ҳам қўллаб-қувватланиши керак. Шунингдек, Samsung Galaxy смартфони камида One UI 4.1.1 версиясида, Windows 11 22H2 (22621) ёки юқори, Phone Link эса в1.22082.111.0 ёки юқори версияда бўлиши ҳам талаб қилинади.

"Тезкор кириш нуқтаси функцияси телефонингизга тегинмасдан унинг Wi-Fi тармоғини хавфсиз ишга тушириш ва уланиш имконини беради. Телефонингиз компютерингиз Wi-Fi диапазонида бўлса, у тармоқлар рўйхатида пайдо бўлади ва бунда унга бир марта босиш телефоннинг маълумот узатиш нуқтасини ёқади ва компютер унга уланади" дейди Миcрософт.

Ҳозирча ушбу функция фақат Windows 11 инсайдерлари учун мавжуд бўлиб, у бир неча ойлик синовлардан кейин ҳаммага тарқатилиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Apple ҳам ўз iPhone'лари ва Mac'лари ўртасида, Google ҳам ўзининг Pixel'лари ва Chromebook'лар ўртасида бундай хусусият аллақачондан бери мавжуд.

ЎҚИНГ: YouTube Shorts'лари энди видеолар бўлимида кўрсатилмайди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!