Xiaomi'нинг 210 ваттли смартфони дамини олсин – Oppo

Xiaomi'нинг 210 ваттли смартфони дамини олсин – Oppo

Жорий йил бошида бўлиб ўтган MWC 2022 тадбирида Oppo компанияси ўзининг смартфонлар учун 240 Вт SuperVOOC Flash зарядланиш технологиясини намойиш қилган эди. Таниқли инсайдер, Digital Chat Station ўзининг Weibo ижтимоий тармоғида айтишича, бундай тезликда қувватланадиган смартфонлар кейинги йилнинг биринчи чорагида чиқарилади.

Маълум бўлишича, Oppo'нинг 240 Вт тезликдаги зарядланиш технологияси 4500 мА/с батареяли смартфонни 3.5 дақиқада 50%, 9 дақиқа эса 100% қувватлайди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги смартфонлар бозоридаги рекорд Xiaomi яқинда тақдим қилган Redmi Note 12 сериясидаги смартфонга тегишли бўлиб, унинг 4300 мА/с батареяси 210 Вт тезликда атиги 9-10 дақиқада зарядланади.

ЎҚИНГ: Samsung'нинг янги реклама видеоси яна Apple'га қаратилган