Dimensity 9200 учун муносиб рақиб: Snapdragon 8 Gen 2 қачон чиқарилиши маълум бўлди.

Dimensity 9200 учун муносиб рақиб: Snapdragon 8 Gen 2 қачон чиқарилиши маълум бўлди.

MediaTek компанияси флагман Android смартфонлар учун ўзининг энг кучли янги чипсетини аллақачон тақдим қилди ва энди навбат унинг ашаддий рақобатчиси, Qualcomm'га келди. Америкалик компания одатда ўзининг энг юқори даражадаги чипсетини ҳар йили ўтказиладиган Snapdragon Summit'ида тақдим қилади. Унинг бу йилги сони эса 15 ноябрда бўлиб ўтади.

Шундай қилиб, ноябрнинг 15 санасида бўлиб ўтадиган Snapdragon Summit'ида Qualcomm катта эҳтимол билан "Snapdragon 8 Gen 2" ёхуд SnoopyTech айтганидек "Snapdragon 8 Gen 2 Mobile Platform" деб номланадиган флагман чипсетини тақдим қилиши кутилмоқда. Куба Войтсеховски берган маълумотларга кўра, янги чип Arm'нинг Cortex-Х3, тўртта Cortex-715 ва учта Cortex-А510 ядроларини ўз ичига олади.

Миш-мишларга кўра, Snapdragon 8 Gen 2 мобил платформаси билан жиҳозланадиган илк смартфон Xiaomi'нинг 13 авлод флагманлари бўлади. Шунингдек, Samsung компанияси ҳам ўзининг кейинги йилги Galaxy S23 сериясидаги смартфонларини ҳам худди шу чипсет билан таъминлаши таҳмин қилинмоқда.

ЎҚИНГ: Dimensity 9200 – Snapdragon 8 Gen 2 "қотили" чиқарилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!