Snapdragon 8 Gen2 чипли смартфон Geekbench'да қўлга тушди

Snapdragon 8 Gen2 чипли смартфон Geekbench'да қўлга тушди

Охирги вақтларда интернет саҳифаларида миш-мишлардан тушмаётган iQOO 11 смартфони Geekbench тестида пайдо бўлди. Geekbench қурилма 12ГБ тезкор хотира ҳамда Snapdragon 8 Gen2 чипи билан жиҳозланганлигини кўрсатиб берди. 

Тест натижаларига кўра, смартфон бир ядроли тестда 1451 балл, кўп ядроли тестда эса 4681 баллни қўлга киритди. Бу аввалроқ Geekbench'да тестдан ўтган Snapdragon 8 Gen2 чипли қурилмаларнинг натижаси билан деярли бир хил. 

Geekbench, шунингдек iQOO 11 модели Android 13 операцион тизимида ишлаши ҳақида маълумот берди. Миш-мишларга қараганда самртфон 144 гертсда ишловчи 6.78 дюймли AMOLED дисплейи ҳамда 100 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. 

ЎҚИНГ: Dimensity 9200 учун муносиб рақиб: Snapdragon 8 Gen 2 қачон чиқарилиши маълум бўлди. 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!