Энди худди Android'лардагидек: янги iOS версияси билан iPhone'лардаги AoD функциясидан орқа фонни олиб ташлаш мумкин

Энди худди Android'лардагидек: янги iOS версияси билан iPhone'лардаги AoD функциясидан орқа фонни олиб ташлаш мумкин

Apple компанияси iOS операцион тизимининг янги синов версияси, iOS 16.2 Developer Preview'ни чиқарди ва у iPhone 14 Pro/Pro Мах эгаларига ўз смартфонларининг "ҳар доим ёниқ турувчи экран" хусусиятини янада кўпроқ бошқариш имконини беради. Маълум бўлишича, iOS 16.2 ҳар доим ёниқ турадиган экрандан орқа фон суратларини, ҳамда, билдиришномаларни олиб ташлайдиган тугмани ўз ичига олади. Бунда сиз AoDдисплейида фақат соат ва экран қулфи виджетларинигина кўрасиз.

Фото: 9tо5Mac

Айтиш керакки, ҳозирги iOS версиясида ҳар доим ёниқ турувчи экран фақат фон суратлари билан бирга ишлайди.

ЎҚИНГ: Хитойлик техноблогерлар букланадиган iPhone яратишди