Oppo А1 Pro смартфони тақдим қилинди!

Oppo А1 Pro смартфони тақдим қилинди!

Oppo компанияси Хитойда ўзининг янги А1 Pro ўрта синф смартфонини расман намойиш қилди. Смартфон 6.7 дюйм ўлчамдаги FHD+ резолюцияси билан 120 герц янгиланиш тезлигига эга OLED дисплей билан жиҳозланган. Экраннинг юқори марказидаги юмалоқ тирқишда эса 16 мегапикселли селфи камера жойлашган. Камера ҳақида гап кетганда шуни айтиш керакки, смартфон орқа томонда 108 МП асосий ва 2 МП портрет камералар билан таъминланган.

Фото: Oppo

Капот остида эса қурилмага Qualcomm'нинг Snapdragon 695 чипсети 8/12 ГБ оператив ва 128/256 ГБ доимий хотира билан ўрнатилган. Унинг 4,800 мА/с батареяси 67 Вт тезликда зарядланади. Қўшимчасига смартфон стерео динамиклар, бармоқ изини аниқлаш сканери (экран остида), MicroSD уяси ва NFC хусусиятлари мавжуд. Смартфон Android 13'га асосланган ColorOS 13'да ишлайди.

Oppo А1 Pro смартфони қора, ҳаворанг ва олтин рангларда 25-ноябрдан бошлаб сотувга чиқарилади. Нархлар қуйидагича:

8ГБ + 128ГБ – ¥1,799 (≈ 2,825,000 сўм)
8ГБ + 256ГБ – ¥1,999 (≈ 3,139,000 сўм)
12ГБ + 256ГБ – ¥2,299 (≈ 3,500,000 сўм)

ЎҚИНГ: 2022 йилнинг энг инновацион дизайнга эга смартфони эълон қилинди