Энг ингичка рамкали смартфон: Realme 10 Pro тақдим қилинди

Энг ингичка рамкали смартфон: Realme 10 Pro тақдим қилинди

Жорий ой бошида Realme компанияси ўзининг янги Realme 10 смартфонини тақдим қилган эди. Бугун эса компания ушбу серияга яна иккита моделларни қўшди: Realme 10 Pro ва Pro+ смартфонлари расман намойиш қилинди. Ушбу мақоламизда биз Realme 10 Pro модели билан танишамиз.

Realme 10 Pro моделининг ўзига хос хусусияти шундаки, смартфон экранининг ҳар икки томонидаги қора чегаралар қалинлиги атиги 1 миллиметрни ташкил қилади. Бироқ, экраннинг юқори ва айниқса пастки чегаралари сезиларлари даражада қалин. 6.72 дюйм ўлчамдаги LCD экран резолюцияси 1080 га 2400 бўлиб, у 120 герц янгиланиш тезлигини қўллаб-қувватлайди ва у 680 нит максимал ёруғликка чиқа олади. Айтиш керакки, кўзни ҳимоялаш учун дисплей TÜV Rheinland сертификатига эга. Экран юқори марказидаги юмалоқ тирқиш бор ва у ерда 16 МП селфи камера жойлашган.

Орқа томондаги камераларга келсак, смартфон 108 МП асосий ва 2 МП портрет камера сенсорларига эга. Ичкарида қурилма 6 нанометрли процессор устига қурилган Snapdragon 695 чипида 8/12 ГБ (LPDDR4Х) оператив ва 256ГБ (UFS2.2) доимий хотира билан Android 13'га асосланган Realme UI 4.0'да ишлайди. Унинг 5,000 мА/с сиғимли батареяси 33 Вт тезлик билан 29 дақиқада 50% қувватланади. Қўшимчасига смартфон ён томонига бармоқ изини аниқлаш сканери, таг ва тепа қисмига иккилик динамиклар ўрнатилган. Қолаверса, унда MicroSD ва наушник уяси ҳам мавжуд.

Realme 10 Pro смартфони 24 ноябрдан учта рангда: - "юлдуз нури", "тун" ва "денгиз" рангларида сотувга чиқарилади: Нархлар қуйидагича:

  • 8/256 ГБ – 1,599 юан (≈ 2,509,000 сўм)
  • 12/256 ГБ – 1,899 юан (≈ 2,979,000 сўм)

ЎҚИНГ: Oppo А1 Pro смартфони тақдим қилинди