Бу сафар рендер эмас: Xiaomi 13 Pro жонли суратларда!

Бу сафар рендер эмас: Xiaomi 13 Pro жонли суратларда!

Xiaomi компанияси эртага ўзининг янги авлод флагманлари – Xiaomi 13 сериясини тақдим қилишга тайёрланмоқда. Бироқ тақдимотдан аввал бўлажак смартфонлар жонли суратларда тарқалиб кетди.

Инсайдер Абҳишек Ядав ўзининг Twitter саҳифасида Xiaomi 13 Pro смартфони жонли суратини улашди. Кўриш мумкинки, дизайн аввал тарқатилган рендерларни тўғри эканлигини тасдиқлайди ёхуд смартфоннинг орқа томонидаги квадрат камера оролида учлик камералар жойлашган ва у ерда Leica ёзуви билан LED чироғи мавжуд. Шунингдек, смартфон орқа ён томонлари четлари эгилган.

Бир неча кун олдинги Xiaomi ўзи улашган тизер суратларда пайқаб қолинганидек, Xiaomi 13 Pro ён томонлари эгилган бўлишини жонли суратларда ҳам кўриш мумкин. Қолаверса, смартфон экрани четларини ўраган қора рамка ҳам сезиларли даражада ингичка қилинган. Экран юқори марказида селфи камера жойлашган юмалоқ тешикни ҳам кўриш мумкин.

Xiaomi 13 Pro смартфони Snapdragon 8 Gen 2 чипи билан Android 13'га асосланган MIUI 14 версиясида ишлайди. Смартфон эртага тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung флагмани ва Vivo Х90 Pro+ билан олинган суратлар таққосланди