Vivo нархи 100 долларга бормайдиган янги смартфон чиқарди

Vivo нархи 100 долларга бормайдиган янги смартфон чиқарди

Август ойида Y02s смартфонини чиқаргандан сўнг, Vivo энди унинг оддий модели – Y02 смартфонини тақдим қилди. Бир қарашда чиройли кўринишидан смартфонни бюджет модел деб бўлмайди.

Пластикдан ясалган 163.99х75.63х8.49 мм ўлчам ва 186 грамм оғирликдаги смартфоннинг четлари текис қилиб сайқалланган ва тирналишларга чидамли орқа томони жилосиз ранг билан қопланганлиги билан бармоқ изларини ўзида сақламайди. Орқа томонда жойлашган камера оролига қарайдиган бўлсак f/2.0 диафрагмали 8 МП асосий камера ва LED чироқни ўз ичига олган.

Олд томонга ўтадиган бўлсак, Y02 смартфони 6.51 дюймли HD+ (1600 × 720) LCD (IPS) экранга эга. У Samsung "Infinity-V" деб атайдиган рамка дизайнига эга бўлиб, унинг юқори марказидан f/2.2 диафрагмали 5 МП селфи камера ўрин олган.

Капот остида смартфон MediaTek'нинг саккиз ядроли чипсетида 2/3 ГБ оператив ва 32 ГБ (microSD билан 1 ТБ кенгайтирса бўладиган) доимий хотира билан Android 12 Go Edition'га асосланган Funtouch OS 12 операцион тизимида ишлайди. Қурилманинг 5,000 мА/соат сиғимли батареяси билан 18 соат тинимсиз HD видеолар кўриш мумкин. Агар батарея қуввати тугаб қолса, уни 10 Вт тезликда қувватлаб олса бўлади. Гарчи смартфонда 3.5 миллиметрли наушник уяси сақлаб қолинган бўлса ҳам, унда бармоқ изини аниқлаш сканери ва NFC хусусиятлари мавжуд эмас. 

Vivo Y02 смартфони "космик кулранг" ёки "мовий орхидея" рангларида, қути ичида USB кабел, қувват адаптери ва экран ҳимоя плёнкаси билан келади. Смартфонга ўз техник хусусиятларига мос равишда нарх белгиланган: у 1.499.000 Индонезия рупиясида (ёхуд 95 доллар/1,070,000 сўм) Индонезияда сотувга чиқарилган.

ЎҚИНГ: Bullitt ва MedieTek дунёдаги илк "сунъий йўлдош смартфонини" ишлаб чиқаришади