Apple'нинг сунъий йўлдош орқали фавқулодда ёрдам чақириш хизмати бир одамнинг ҳаётини сақлаб қолди!

Apple'нинг сунъий йўлдош орқали фавқулодда ёрдам чақириш хизмати бир одамнинг ҳаётини сақлаб қолди!

Apple яқинда ўзининг iPhone 14 смартфонларидаги сунъий йўлдош орқали фавқулодда ёрдам сўраш функциясини АҚШ ва Канада ҳудудларида фаоллаштирди. Маълум бўлишича, ушбу хусусият аллақачон бир одамнинг ҳаётини сақлаб қолинишга сабаб бўлган.

Аляска жамоат хавфсизлиги департаментининг берган ҳисоботга кўра, 1 декабр куни Аляска штат аскарлари Ноорвикдан Котзебуега қор машинасида кетаётган одамдан фавқулодда чақирувни қабул қилишган. Алоқа мавжуд бўлмаган олис жойда қолиб кетган катта ёшли эркак ўз ҳолати ҳақида хабар қилиш учун iPhone 14 смартфонининг сунъий йўлдош орқали фавқулодда ёрдам чақириш хизматини ёққан. Шундан сўнг, Шимолий-Ғарбий Арктика тумани қидирув ва қутқарув координатори тўртта кўнгилли қидирувчини Нимиук пункти ҳудудига Apple фавқулодда ёрдам маркази томонидан улашилган GPS координаталарига тўғридан-тўғри қидирувга юборади. Натижада эркак муваффақиятли қутқариб олинган ва Котзебуега етказилган.

MacRumors'нинг айтишича, қутқарувчилар Apple'нинг сунъий йўлдош орқали ишлайдиган фавқулодда SOS функцияси томонидан киритилган маълумотларнинг аниқлиги ва тўлиқлигидан ҳайратда қолишган. Таъкидлаш жоизки, функция қутқарув миссияларини тезлаштириш учун огоҳлантириш юборилишидан олдин бир нечта саволларни беради.

Юқорида айтилганидек iPhone 14 смартфонларида сунъий йўлдош орқали фавқулодда ёрдам чақириш функцияси ҳозирда АҚШ ва Канадада ишлайди. Apple ушбу хусусиятни шу ойнинг охирида Франция, Германия, Ирландия ва Буюк Британиянигача кенгайтиришни режалаштирган.

ЎҚИНГ: Криптофирибгарлик учун 18 ой қамоқ жазоси берилган "ёлғиз хакер" ҳақида

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.