iPhone 13 камерали Android смартфон

iPhone 13 камерали Android смартфон

Huawei компанияси ўзининг nova Y61 смартфонининг Хитой бозори учун қайта ишланган версияси – Enjoy 50z моделини тақдим қилди.

Huawei Enjoy 50z смартфони 6.52 дюймли IPS LCD дисплейга эга бўлиб, у 60 герц янгиланиш тезлиги ва HD+ резолюция таклиф қила олади. Экран юқори марказидаги сув томчи тирқишдан 5 мегапикселли селфи камера ўрин олган. Смартфоннинг орқа томонидаги Apple'нинг iPhone 13'ни эслатиб юборадиган камера ороли 50 МП (ф/1.8) асосий ва икки 2МП камераларни ўз ичига олади.

Қурилма номи очиқланмаган саккиз ядроли процессор ва 6 ГБ оператив ҳамда 512 ГБ гача microSD билан кенгайтирса бўладиган 128/256 ГБ доимий хотира билан HarmonyOS 2.0'да ишлайди. Унинг 5000 мА/соат батареясини 22.5 Вт тезликда қувватлаш мумкин. Қўшимчасига, смартфон икки диапазонли Wi-Fi'ни қўллаб-қувватлайди ва у ён томонида бармоқ изи сканери билан бирга наушник уясига ҳам эга.

Huawei Enjoy 50z смартфони кўк, яшил ва қора рангларда 6/128 хотира вариантида 1199 юан (172 доллар), 8/256 ГБ хотира вариантида эса 1399 юан нархда Хитойда 26 декабрдан сотувга чиқарилади.

ЎҚИНГ: Samsung 100 долларлик янги смартфон чиқарди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.