Энди Twitter'да "иншо ёзиш" мумкин

Энди Twitter'да

Twitter энди чиқарилган пайтларда унда твит қолдириш учун фақат 140 та белгидан фойдаланиш мумкин бўлган. Беш йил аввал ушбу чеклов 240 белгигача кенгайтирилган эди, бироқ, бу ҳали ҳам етарли эмасга ўхшайди – ижтимоий тармоқда битта твит учун белгилар чеклови янада кўпайтирилади.

Маълум бўлишича, тез орада Twitter'да битта твитда 4 мингга яқин белгилалардан фойдаланишингиз мумкин бўлади. Эҳтимол бу, ижтимоий тармоқнинг Blue номли пуллик обунаси афзалликларидан бири бўлиши мумкин, ҳозирча буниси бироз қоронғу. Аммо шуниси аниқки, 4000 белгили твитлар амалга ошади, чунки бу компания раҳбари, Илон Маск томонидан тасдиқланган.

Таъкидлаш жоизки, шу пайтгача Twitter фойдаланувчилари битта каттароқ хабарни икки ёки уч-тўрт твитларга бўлиб ижтимоий тармоққа жойлашар эди.

ЎҚИНГ: Энди Instagram сизга "теневой бан"га тушган-тушмаганлигингиз ҳақида айтади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.