Galaxy S22 Ultra билан суратга олинган филм трейлерини чиқарилди

Galaxy S22 Ultra билан суратга олинган филм трейлерини чиқарилди

Сир эмаски, Apple компанияси бир неча йиллардан бери ўзининг смартфонлари камераси нималарга қодир эканлигини кўрсатиш учун таниқли кино ижодкорлари билан қисқа метражли филмлар яратишда ҳамкорлик қилиб келади. 2021 йилда эса Samsung ҳам бу "ўйин"га қўшилди ва Британиялик режиссиёр Жо Райт билан биргаликда Galaxy S21 Ultra орқали суратга олинган "Princess & Peppernose" қисқа метражли филмини чиқарди. Компания бу билан тўхтаб қолганича йўқ. Маълум бўлишича, Samsung ўтган йили Оскар мукофоти совриндори, Чарли Кауфман билан биргаликда Galaxy S22 Ultra смартфонида яна бир қисқа метражли филм суратга олган.

Samsung ўзининг расмий YouTube саҳифасига "Jackals & Fireflies" деб номланувчи янги қисқа метражли филм трейлерини жойлади. Айтиш керакки, у тўлиқ Galaxy S22 Ultra орқали суратга олинган ва агар сиз буни трейлерни кўриш давомида сезмаган бўлсангиз, унда ҳеч қачон филм смартфон ёрдамида ёзиб олинганлигини билмаган бўлар эдингиз.

Маълумот учун, Jackals & Fireflies қисқа метражли филми ҳаётида ўзгаришларни бошдан кечираётган аёл ҳақида бўлиб, трейлерда сиз уни турли саҳналарда, пианино мусиқаси фонида бир одам ҳақида гапираётганини кўришингиз мумкин.

Ҳозирча филмнинг чиқарилиш санаси аниқ эмас, лекин таҳминларга кўра, Samsung уни Galaxy S23 тақдимоти давомида намойиш қилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб яширин камераларни смартфон ёрдамида топиш мумкин?