Google ишчилар сонини камайтирмоқчи

Google ишчилар сонини камайтирмоқчи

Amazon, Microsoft ва Meta компаниялари ходимлар сонини кескин камайтирганидан сўнг, Google ҳам ўз ҳодимларини 6% га қисқартиришини маълум қилди. Бу тахминан 12,000 та ходимни ишдан кетишини англатади. 

Таққослаш учун, Amazon ўзининг 18,000 (6%) ишчиси билан хайрлашган. Microsoft ва Meta компаниялари эса мос равишда 10,000 (5%) ҳамда 11,000 (13%) иш ўрнини қисқартирган. Технология соҳасидаги компаниялар иш ўринларини қисқартириш орқали иқтисодий инқирознинг салбий таъсирларни юмшатмоқчи. Шунингдек, бу билан компания ўз харажатларини қисқартиради.  

Google раҳбари Сундар Пичаи ўз баёнотида қолган ходимлар энди ўз ишларига янада талабчанлик билан ёндашишларини айтиб ўтди. Компания раҳбарларининг айтишича, бошқа компаниялар билан рақобатлашиш мақсадида Google сунъий интеллект хизматларини ривожлантириш учун катта саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда. 

Ушбу йилга келиб Google'нинг даромади 69 миллиард долларга етди, аммо фойда 13.9 миллиардга камайиб кетди. Халқаро иқтисодиёт 2023 йилда бир қанча муаммоларга дуч келиши кутилмоқда. Google вазият ёмонлашиб кетмасдан олдин ўз ҳаракатларини бошлаб юборган. 

ЎҚИНГ: Wikipedia'нинг асосий веб-саҳифаси сўнгги 10 йилда илк марта янгиланди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.