Twitter'да рекламаларни тўлиқ ўчириш имконияти пайдо бўлади

Twitter'да рекламаларни тўлиқ ўчириш имконияти пайдо бўлади

Илон Маск тез кунда Twitter'да янги, қимматроқ Blue обунаси ишга туширилишини эълон қилди. Маълум бўлишича, у платформада рекламаларни тўлиқ ўчириш имконини беради.

Ҳозирги Twitter Blue обунасига тўхталадиган бўлсак, у фойдаланувчиларга кўк рангли тасдиқланганлик белгиси билан бирга рекламаларнинг фақат 50% ўчирилиши ва бошқалар имкониятларни таклиф қилади. Унинг нархи (Америкада) iOS ва Android фойдаланувчилари учун 11 доллар, веб фойдаланувчилари учун 8 доллар, йиллик обуна сотиб олмоқчи бўлганлар учун эса 84 долларни ташкил қилади. Рекламаларни тўлиқ ўчириш имконини берадиган янги обуна эса булардан қимматроқ бўлиши аниқ.

Афсуски, Twitter Blue обунаси Ўзбекистонда мавжуд эмас.

Шунингдек, миллиардер Twitter'да рекламалар жуда тез чиқишини ва улар жуда катта эканлигини таъкидлади ва келаётган ҳафталарда булар тўғриланишини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Facebook ва Instagram аёлларга сийналарини очиб тушган суратларини жойлашга рухсат беради

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!