Galaxy S23 смартфонлари экрани 1 метр баландликдан бетонга тушганда ҳам тирик қолади!

Galaxy S23 смартфонлари экрани 1 метр баландликдан бетонга тушганда ҳам тирик қолади!

Gorilla Glass ойналари ўзининг юқори чидамлилиги билан кўплаб Android смартфонларида қўлланиб келинади. Samsung'нинг S сериясидаги смартфонлари эса анчадан бери Corning компаниясининг ушбу ҳимоя ойналари учун илк харидорлар бўлиб келишган ва бу давом этади.  

Samsung 1 феврал куни ўзининг анчадан бери кутилаётган Galaxy S23 смартфонларини тақдим қилишга тайёрланмоқда. Corning эса Жанубий Корея компаниясининг бўлажак флагманлари экрани Gorilla Glass Victus 2 билан ҳимояланган илк смартфонлар бўлишини расман эълон қилди.

Ўтган йилнинг ноябр ойида тақдим қилинган Gorilla Glass Victus 2 ойнаси Corning компаниясининг энг сўнгги авлод, 1 метр баландликдан бетонга тушишдан омон қолиши таъкидланган эди. Samsung флагманлари ҳам худди шу ҳимоя ойнасига эга бўлишини ҳисобга олган ҳолда шуни аниқ айтиш мумкинки, смартфонлар ўзининг бозордаги рақобатчиларидан кучлироқ ҳимояга эга бўлишади.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 Ultra'да олинган видео YouTube'да пайдо бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!