Galaxy S23 Ultra пасайтирилган мегапиксели селфи камерага эга бўлади

Galaxy S23 Ultra пасайтирилган мегапиксели селфи камерага эга бўлади

Galaxy S23 смартфонлари тақдим қилинишига саноқли кунлар қолди ва шу билан бирга бўлажак смартфонлар ҳақидаги маълумотлар сизиб чиқиши ҳам тўхтамаяпти. Сўнгги маълумотларга кўра, смартфонлар мегапиксели туширилган селфи камерага эга бўлишади (9To5Google орқали).

WinFuture'дан Роланд Кванд ўзининг Twitter саҳифасида Galaxy S23 смартфонларига оид бир нечта суратлар улашди ва улар биз аввал эшитган миш-мишларни тасдиқлайди. Кванд биринчи улашган суратда Самсунг ўзининг янги флагманларида фойдаланадиган Qualcomm чипсетининг мослаштирилган вариантининг эҳтимолий маркетинг материали – "Galaxy учун Snapdragon 8 Gen 2" ёзувлари туширилган чипсет тасвирини кўриш мумкин.

Кванд жойлаган иккинчи твитда эса Galaxy S23 линиясидаги смартфонларнинг техник хусусиятлари таққосланган саҳифа кўрсатилган. Унга кўра, қатордаги бошланғич модел қолган юқори моделларга қараганда ҳеч нарсадан қолиб кетмаётганлигини кўриш мумкин, битта нарсадан ташқари. Базовий Galaxy S23 модели ўша 1750 нит максимал ёруғли экран, ўша камералар, хотиралар ва ўша Super Fast Charging 2.0 технологиясига эга, лекин у Plus ва Ultra каби 45 Вт эмас, балки 25 Вт билан чекланган.

Яна бир биз аввал билмаган қизиқ нарса шундаки, Galaxy S23 Ultra сезиларли даражада пасайтирилган селфи камерага эга бўлади. Олд камера Galaxy S22 Ultra'да 40 МП бўлган бўлса, янги авлод Ultra'си бу атиги 12 МП га тушиб қолган. Умид қиламизки, Samsung'да буни оқлаш учун бирон-бир баҳона бор. Galaxy S23 ва Galaxy S23+ моделларида эса аксинча, ўтган йилги 10 МП селфи камерадан 12 МП га ўтилган.

Galaxy S23 смартфонлари 1 феврал куни Америкада ўтган йилги нархларда тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 смартфонлари экрани 1 метр баландликдан бетонга тушганда ҳам тирик қолади! 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!