Рўмолли робот: Саудия Арабистони ўзининг илк гуманоид роботини тақдим қилди

Рўмолли робот: Саудия Арабистони ўзининг илк гуманоид роботини тақдим қилди

Ўтган йилда рекорд даражадаги меҳмонлар билан бошланган LEAP халқаро техно конференциясининг бу йилги сонида Саудия Арабистони ўзининг биринчи гуманоид роботини тақдим қилди. Sara исмли робот Қиролликнинг Рақамли Ҳукумат органи ва QSS компанияси ҳамкорлигида яратилган.

Араб тилида гапира оладиган Sara ўзига ички ўрнатилган сунъий интеллект камераси ёрдамида олдида ким ёки нима қанчалик масофада турганини аниқлай олади. Одамлар унинг олдига келиб "Hello Sara", яъни "Салом Sara" дейиш орқали у билан суҳбат бошлашлари мумкин.

"Мен Sara'ман, дунёдаги биринчи Саудия Арабистони қўллари билан яратилган робот ва мен сиз билан саудия тилида гаплашяпман" дея ўзини таништиради Sara.

Таъкидлаш жоизки, Sara ўзининг олдиндан тайёрланган модели ёрдамида Қиролликдаги турли хил шеваларни аниқлай олиш қобилятига эга. Қолаверса у жумлаларни таҳлил қилиб, уларнинг мазмунини тушунади ва шунга қараб ўз жавобларини беради.


Шунингдек, Sara машҳур халққа машҳур рақс ҳаракатларини ҳам амалга ошира олади.

Айтиш керакки, Sara'дан аввал Саудия Арабистони 2017 йил октабрида гонгконглик компания, Hanson Robotics томонидан яратилган Sophia исмли гуманоид роботга мамлакат фуқаролигини берган эди.

ЎҚИНГ: Сунъий интеллект билан кучайиш навбати Opera'га келди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.