OnePlus ўзининг янги Concept смартфони тизер қилди

OnePlus ўзининг янги Concept смартфони тизер қилди

Яқинда ўзининг OnePlus 11 флагман смартфонини тақдим қилганидан сўнг, компания эндиликда унинг Concept версиясини чиқаришга тайёрланмоқда. OnePlus MWC тадбирига яқин янги смартфон тизерини чиқарди.

OnePlus 11 Concept номли янги смартфон асосан OnePlus 11 дизайнига эга, лекин унинг орқаси, Nothing Phone 1 смартфонида бўлгани каби LED чироқларга эга. Узун линияли LED чироқлари мовий рангда бўлиб, улар камера оролини ҳам ўраб туради.

"Тасвирлар OnePlus 11 концепциясининг муҳандислик ютуқларини кўрсатади: телефоннинг бутун орқа қисмидан ўтадиган музли кўк линиялар OnePlus 11 Concept ўзига хос "қон томирлари"га эга эканлигини таъкидлайди. OnePlus 11 Concept'нинг қалин ва футуристик дизайндаги шиша ичида жойлашган линиялари музли кўлнинг сокин жимжитлиги ва улкан кучидан илҳомланилган", – дейди OnePlus.

Гарчи компания бу "музли линияларнинг" айнан нима мақсадда ўрнатилганлигини очиқламаган бўлса ҳам, юқорида берилган таърифдан улар смартфоннинг, худди компютерларда бўлганидек, суюқлик билан совутиш тизими сифатида хизмат қилиши эҳтимоли борлигини айтишимиз мумкин (ёки йўқ).

OnePlus 11 Concept расман келаётган ҳафтада бўлиб ўтадиган MWC 2023 тадбирида тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Tecno Phantom V Fold: расмий тизер сурат ва тарқатилган жонли видео

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!