Қидирув тизимлари(Yandex, Google)нинг қўшимча функциялари

Қидирув тизимлари(Yandex, Google)нинг қўшимча функциялари

Google ва Yandex қидирув тизимлари, қидиришдан ташқари бошқа ишларни ҳам амалга оширар экан. Бошқа ишлар деганда қўшимча хизматлар назарда тутилмоқда. Агар шу икки қидирув тизимини яхшилаб ўрганиб олсангиз, бошқа қидирув тизимларининг кераги ҳам бўлмай қолади, нафақат қидирув тизимларини балки, калькулятор, луғат, соат ва ҳаказолар.

Демак қидирув тизимлари(Google, Yandex)нинг қўшимча функциялари билан танишамиз.

1. Калькулятор. Исталган математик амални қидирув тизимлари(Google, Yandex) орқали ҳисоблаш мумкин экан. Қидирув жойига керакли математик ифодани ёзасиз ва Энтер тугмасини боссангиз сизга, матаматик ифодани натижасини кўрсатиб беради, ҳаттоки, кейинги амалларни ҳисоблаш учун чиройли калькулятор ҳам чиқаради. Мисол кўрамиз, 125+45-100 ифодани Google’га ёзамиз ва натижани кўрамиз:

google_yandex__1

Бу амални Yandex.ru сайтига ҳам ёзиб, натижани кўрамиз:

google_yandex__2

Хўш калькуляторлар ёқдими?

2. Конвертер. Google ва Yandex қидирув тизимлари бир катталикдан иккинчисига ўтказишни амалга ошириб беради, фақат тўғри ёзиш лозим. Мисол кўрамиз, Google’га «150 дюймов в см» ёзувини киритамиз ва натижани кўрамиз.

google_yandex__3

Худду шу ёзувни, Yandex’га ҳам киритамиз.

google_yandex__4

3. Таржимон функцияси. Агар сизда интернет мавжуд бўлса, сўзларни таржима қилиш учун, сизга қандайдир луғат ёки дастур керак бўлмайди, ҳаттоки таржимон сайт ҳам керак эмас, ҳаммаси юқорида айтиб ўтилган икки қидирув тизимида мавжуд. Yandex тизимида керакли сўзни «перевод» сўзи орқали киритсангиз, киритган сўзингизнинг таржимасини билиб олишингиз мумкин бўлади, мисол «clean перевод«:

google_yandex__5

Енди, бирор ноаниқ сўзни Google’га «определение» сўзи билан киритамиз ва у ҳақида маълумот оламиз, мисол «логика определение«

google_yandex__6

4. Вақтни билиш. Яна бир функция, сиз яшаётган жойнинг аниқ вақтини билиш. Унинг учун Yandex қидирув тизимига «время«деган сўзни киритинг ва аниқ вақтни билинг(Google’да чиқмади).

google_yandex__7

5. IP адресингизни билиш. Бу ҳам Yandex’да ишлайди. Қидирув жойига «Мой айпи» деб ёзасиз ва ўз IP адресингизни билиб оласиз.

Ҳаммаси яхши лекин шу хизматларнинг ўзбек тилидагиси йўқ. Тез орада бўлишини кутиб қоламиз.

Манба: ITportal.uz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!