Terabayt.uz сайтининг Android иловаси ишга тушди

Terabayt.uz сайтининг Android иловаси ишга тушди

Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари!

Мамнуният билан сизга terabayt.uz сайтининг Android иловаси яратилиб, ишга туширилганини маълум қиламиз.

Уни Play Store ресурсидан юклаб олишингиз мумкин: Terabayt.uz иловаси

Иловани смартфонингизга ўрнатинг ва замонавий технологияларнинг барча соҳаларига тегишли янгиликлар, тавсиф ва нархлардан хабардор бўлиб туринг.

Сайт хабарларини иловада бўлимлар орқали кўриш, мақолаларни кейинроқ ўқиш учун танлаб олиш ҳамда ўзингизга ёққан хабарларни ижтимоий тармоқлар орқали дўстларингизга улашиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, иловада қуйидаги қулайликлар бор:

– Янгиликларни оффлайн мутолаа қилиш (бунинг учун интернет бор пайти хабарларни юклаб олиш керак);

– Расм сифатини танлаш (интернет трафигини тежашга ёрдам беради);

– Wi-Fi,  мобиль тармоқ ёки танлов асосида расмларни юклаб олиш;

– Расмларни кешлаш (интернет трафигини тежаш ва хабарларни тез очишга ёрдам беради);

– Янгиликлар ҳақида пуш-хабарномани ёқиш ёки ўчириб қўйиш мумкин.

Иловани юклаб олинг ва ҳар куни ахборот-коммуникация ва техника соҳаларига оид ўзбек тилидаги қизиқарли хабарлардан баҳраманд бўлинг.

Биз билан бўлганингиз учун раҳмат! Иловани янада яхшилаш бўйича фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни кутиб қоламиз.

Иловани юклаб олиш учун манзил: Terabayt.uz иловаси

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!