Samsung Galaxy S6 ва S6 Edge учун Android 7.0 версиясини тайёрлашни бошлади

Samsung Galaxy S6 ва S6 Edge учун Android 7.0 версиясини тайёрлашни бошлади

Кеча Sammobile сайтида келтирилган хабарга кўра, Samsung Electronics  компанияси Galaxy S6 ва S6 Edge учун Android 7.0 Nougat дастур версиясини тайёрлашни бошлаб юборган. Айни пайтда Galaxy S7 ва S7 Edge учун ишлаб чиқилган мазкур дастур версияси бета-синовлардан ўтказилмоқда.

Гарчи ресурс Galaxy S6 ва S6 Edge қурилмаларига мўлжалланган Android 7.0 дастурининг прошивка рақамини (XXS5DPK7) эълон қилган бўлса-да, бироқ сўнгги тайёр версиянинг рақами бундан фарқланиши эҳтимолдан холи эмас. Дастурни тайёрлаш эндигина бошланган, у ҳали бир неча босқичли сифат текширувлари ва синовларидан ўтказилади.

Android 7.0 Galaxy S6 ва S6 Edge флагманларига бир қатор янги функцияларни олиб келади. Келгусида мазкур янгиликлар тўғрисида батафсил ёзишга ҳаракат қиламиз.