Sony PlayStation VR – 2016 йилнинг энг яхши ихтироларидан бири

Sony PlayStation VR – 2016 йилнинг энг яхши ихтироларидан бири

Бугунги кунда виртуал реаллик саноати шиддат билан ривожланиб бормоқда. Жаҳоннинг ҳар битта технологик компанияси ўзини мазкур соҳада синаб кўрмоқда. Аввалроқ шу мақсадда турли гигантлар тарафидан HTC Vive, Oculus Rift, PlayStation VR ва Samsung VR каби виртуал реаллик шлемлари тақдим этилган эди.

Gamerant сайтининг ёзишича, машҳур Time журнали Sony PlayStation VR шлемини 2016 йилнинг энг яхши ихтиролари рейтингига қўшган. Time ушбу гаджетни рейтингга ундаги кучли технологиялар учун эмас, балки унинг харидоргирлиги туфайли қўшганлиги маълум қилинган. Sony PlayStation VR шлемининг бозордаги энг асосий рақобатчиси ҳисобланган HTC Vive тахминан 800 долларга таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Sony PlayStation VR шу йилнинг октябрь ойида намойиш этилган эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!