Apple муаммоли iPhone 6S батареяларини бепул алмаштириб беради

Apple муаммоли iPhone 6S батареяларини бепул алмаштириб беради

Бундан бир ҳафта муқаддам АҚШнинг Apple компанияси iPhone 6S моделидаги сенсорли экран билан боғлиқ носозликни фойдаланувчиларга 149 доллар эвазига тузатиб беришини билдирган эди. Ушбу хабардан кейин, 4PDA сайтининг ёзишича, Хитойнинг Исътемолчилар ассоциацияси Apple фирмасига iPhone 6 ва iPhone 6S смартфонларидаги ўз-ўзидан ўчиб қолиш муаммоси билан ҳам мурожаат қилди. “Олма” мазкур моделлардаги бундай носозликни тан олиб, iPhone 6S батареяларини бепул алмаштириб бериши ҳақида маълум қилган.

“Биз баъзи iPhone 6S моделларининг нохос ўчиб қолишини аниқладик. Ушбу ҳолат қурилма хавфсизлиги билан алоқадор бўлиб, фақатгина маълум партиядаги смартфонларга тегишилидир”,- дейилади Apple баёнотида.

Ишлаб чиқарувчи батареяни бепул алмаштиришдан олдин қурилмадаги бошқа механик носозликларни тузатишни маслаҳат берган. Ушбу дастур ҳозирча Хитойда сотилган iPhone 6S моделлари учун амал қилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!