Terabayt иловасининг Android версияси янгиланди

Terabayt иловасининг Android версияси янгиланди

Ҳурматли сайтимиз мухлислари!

Сизларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида бир муддат илгари Terabayt иловасининг Android версиясини яратган эдик. Куни кеча мазкур илованинг янги версиясини чиқардик.

Янги версияда хабарларни кўрсатишдаги камчиликлар тўғриланди, иловада ўқилган хабарларни белгилаш ва иловани улашиш имконияти қўшилди. Шу билан бирга интернет трафикни тежаш мақсадида расмлар ҳажмини 10-20%гача қисқартириш функцияси йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, аввалги версиядаги янгиликларни офлайн режимда ўқиш, расм сифатини танлаш, Wi-Fi ва мобил тармоқ орқали расмларни юклаш опцияси, расмларни кэшлаш ва пуш-хабарномалар функциялари янада оптималлаштирилди.

Илованинг Android версиясини бу ердан юклаб олишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.