Франция почта хизмати дронлардан фойдаланишни бошлади

Франция почта хизмати дронлардан фойдаланишни бошлади

Сир эмаски, сўнгги пайтларда бир қатор компаниялар маҳсулотларни етказиб бериш учун дронлардан фойдаланмоқда. Масалан, яқинда АҚШнинг Amazon компанияси дрон ёрдамида биринчи буюртмани харидорга етказиб берган эди.

3D News сайтининг маълум қилишича, Франция ўз почта хизматига дронларни жалб қилган жиҳондаги биринчи мамлакатга айланди. Албатта, дронлар ҳозирча жўнатма ёки хатларни етказишда қатнашмайди, бироқ улардан жуда муҳим ҳолатларда фойдаланилади.

Франция почта хизмати Пурьер ва Сен-МаксимеинғЛа-Сент-Бом шаҳарлари ўртасида узунлиги 14 км масофада дрон ёрдамида биринчи жўнатмани етказишга муваффақ бўлган. Дрон ёрдамида жўнатма  белгиланган жойга етказилгач, жўнатма эгасининг смартфонига бу ҳақда хабар юборилади. Шундан кейин қабул қилувчи махсус кодни киритади ва уни қутидан чиқариб олади.

Келгусида дронлар қатнайдиган масофанинг узунлигини 50 километргача етказиш режалаштирилган.