Instagram’дан видео кўчириб олишни биласизми?

  •   DiMaX
  •  2954
  •  23.01.2017 11:21

Instagram’дан видео кўчириб олишни биласизми?

2010 йили ишга туширилганидаёқ Instagram’га фақат фотосуратлар юклаш имконияти мавжуд эди. Вақт ўтиши билан у анча ривожлантирилди ва энди фойдаланувчилар ўз видеолавҳаларини ҳам улаша оладиган бўлдилар.

Бироқ мазкур ижтимоий тармоқ ҳозиргача ўзидаги бирор материални компьютерга эркин кўчириб олишга рухсат этмайди. Шу боис бу масалада қўшимча воситаларга мурожаат қилишимизга тўғри келади.

Қўшимча воситалар эса бисёр, қуйида улар орасида энг универсали бўлган биттасидан фойдаланиш йўлини ўргатамиз.

  1. Диққат қилинг: Мазкур йўриқнома барча мобил операцион тизимлар учун бирдек тўғри келади. Уни тайёрлашда iOS учун мўлжалланган усул кўриб чиқилган, лекин Android тизимида ҳам, Windows Phone тизимида ҳам айни шу ҳаракатлар орқали видеони кўчириб олишингиз мумкин..
  2. Instagram’ни ёқамиз. Ўз смартфонингизда Instagram иловасини очинг ва профил созламаларига кириб, «Понравившиеся вам публикации» бўлимига ўтинг.

 

  1. Керакли видеони танлаймиз. Шу бўлимдан компьютерингизга кўчириб олмоқчи бўлганингиз – фото ёки видеоматериални топинг.
  2. «Редактировать»дан фойдаланамиз. Материални очинг ва «Редактировать» опциясини босинг; биз кўраётган мисолда унга илованинг юқори ўнг бурчагида ёнма-ён жойлашган учта кичкина нуқта орқали кирилади.
  3. «Поделиться» функциясини босамиз. Учта нуқтачани босганимизда қалқиб чиқувчи ойначадаги менюдан «Поделиться» бандини танланг. Шунга босишингиз билан Instagram автоматик тарзда ҳаволани буферга кўчириб олади.

Эслатма: Юқоридаги амалларни бажариб бўлгач, видеоматериалнинг нусхалаб олинган манзилини бошқа дастурлар ёрдамида компьютерга юборишингиз керак бўлади. Масалан, Вконтакте, Telegram ёки электрон почта орқали орқали ўз-ўзингизга хабар сифатида жўнатиш мумкин.

  1. Онлайн хизматдан фойдаланамиз. Компьютердан кириб, ўзимизга юборганимиз – видеоматериалга йўлловчи ҳаволани нусхалаб оламиз. Сўнг браузерда http://ru.savefrom.net/ интернет-сервисини очиб, қидирув менюсига ҳаволани ташлаймиз. Қарабсизки, ўзингиз истаган материални компьютерга кўчириб олишингиз мумкин!

Эслатма: Instagram’даги фото ёки видеоматериал ҳаволасини нусхалаб олгач, уни бошқа йўллар билан ҳам кўчириб олсангиз бўлаверади, биз эса универсал йўлини таърифладик, холос.