iPhone паролини iCloud орқали ўчириш

  •   DiMaX
  •  3044
  •  23.01.2017 14:06

iPhone паролини iCloud орқали ўчириш

Apple ўз маҳсулотлари ҳимоясига ўта жиддий қарайди ва бу борада қурилмаларга компаниянинг ўзи томонидан ишлаб чиқилиб ўрнатиладиган дастурий таъминотнинг ўрни муҳим. Бироқ мазкур ҳимоя баъзан фойдаланувчиларнинг зарарига ишлаши ҳам мумкин, масалан – паролини унутиб қўйса. Бироқ бунинг ҳам чораси бор.

Агар сиз ўз iPhone қурилмангизни блокдан чиқариш паролини унутиб қўйган бўлсангиз, албатта қийин аҳволда қоласиз. Бироқ унда смартфонни топишга кўмаклашувчи «Найти iPhone» функцияси ёқилган бўлса, iCloud орқали паролни осонгина олиб ташлай оласиз.

1. iCloud’га кирамиз.

Эслатма: iPhone ёқиқ ҳолатда бўлиши керак.

Бошқа бирор қурилмадан ёки компьютердан https://www.icloud.com манзилини очиб, ўзингизнинг iCloud аккаунтингизга киринг, кейин эса «Найти iPhone» онлайн-хизматини очинг. Ҳар иккала ҳолатда ҳам кириш учун ўз Apple ID’ингизни киритишингиз керак бўлади.

 

2. iPhone’ни топамиз

«Найти iPhone» менюсидаги «Все устройства» бўлимига кириб, iPhone’ни танланг.

3. iPhone’ни ўчирамиз

Экранда қалқиб чиқувчи ойнача пайдо бўлади, ундаги «Стереть iPhone» опциясини босинг. Бу амалингизни тасдиқлаш учун яна Apple ID’ингизни киритишингиз лозим.

  1. Қурилма ҳақидаги маълумотлар ўчади

Бунда қурилманинг тозаланиши бошланади, iPhone дисплейи ўчиб қолади. Сўнг экранда Apple логотипи ва ҳолатни кўрсатувчи қатор пайдо бўлади. Ҳеч нима қилмасдан, жараённинг якунланишини кутинг.

Эслатма: Тозаланганидан кейин iPhone ичидаги барча маълумотлар ўчиб кетади, худди янги олинган пайтидагидек ҳолатга келади. Смартфонни тўлиқ қайтадан созлашга тўғри келади. Бироқ сиз ўзингиз созлаб қўйган аввалги асосий параметрларини iCloud ёки iTunes нусхасидан қайта тиклашингиз мумкин бўлади. Асосийси – энди қурилмани блокдан чиқариш учун паролни киритиш сўралмайди. Табиийки, созлаш жараёнида ўзингиз янгидан пароль ўрнатасиз ва энди уни эсдан чиқариб қўймайсиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!