iPhone’даги суратларни компьютерга кўчиришни биласизми?

  •   DiMaX
  •  1711
  •  25.01.2017 12:06

iPhone’даги суратларни компьютерга кўчиришни биласизми?

iPhone камераси кучлилиги, фото ва видеоларни сифатли суратга олиши билан ҳавасни келтиради. Аммо смартфон хотираси чексиз эмас, фото ва видеолавҳалар эса уни тўлдириб қўйиши мумкин. Уларни ўчириб ташлашга кўзингиз қиймайди, Apple қурилмаларидаги файлни компьютерга кўчириб қўйиш эса айрим бошқа смартфон ёки планшетлардаги каби оддий эмас. Буни амалга оширишнинг иккита усулини тавсия этамиз.

iPhone’дан Mac компьютерига кўчириш

  1. iPhone’даги фотосуратларни Mac ёки MacBook компьютерига кўчириш учун, смартфонни ўз жамланмасида келган USB-кабель орқали компьютерга уланг.

  1. «Захват изображений» дастурини топиб, ишга туширинг. Дастурни топиш учун Spotlight’дан фойдаланиш мумкин.

3. Нусха олинадиган суратларни тушириш керак бўлган папкани, фотосуратларни ва нусхалаш услубини танланг. Шунингдек, дастур созламаларида бунинг усун сукут бўйича бажариладиган амалларни танлаб қўйиш мумкин. Бундан ташқари, компьютерга iPhone уланганида тизим қайси дастурни ишга тушириши лозимлигини ҳам тайинлаб қўйса бўлади.

iPhoneдан Windows 8, Windows 7 ёки XP тизимли компьютерга кўчириш

1. Windows операцион тизимида ишловчи компьютерга iPhone’дан расм кўчириш учун смартфонни ўз жамланмасида келган USB-кабель ёрдамида унга уланг.

2. Windows тизими iPhone’ни хотира қурилмаси сифатида танийди, шу боис биринчи бўлиб автоматик ишга тушириш ойначаси пайдо бўлади. Ундаги «Импортировать изображения и видео» бандини танланг.

Агарда билмасдан автоматик ишга тушириш ойначасини ёпиб юборган бўлсангиз, у ҳолда «Компьютер/Мой Компьютер»ни очиб, «Переносное портативное устройство»ни топинг, у локал дисклар ёнида кўриниб турган бўлиши керак.

3. Ўшани сичқонча ёрдамида очиб, маълумотлар сақланадиган «Internal storage»ни топинг. Смартфонда олинган суратлар унинг ичидаги «DCIM» папкасида жойлашган бўлади.

Энди фотосуратлар устида истаган амални бажарсангиз бўлади: кераксизларини ўчириб ташлашингиз, зарур бўлганларини нусхалаб ёки қирқиб олиб, компьютерга кўчиришингиз мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!