Huawei P10 ва Huawei P10 Plus нархлари маълум бўлди

Huawei P10 ва Huawei P10 Plus нархлари маълум бўлди

Huawei P10 ва Huawei P10 Plus нархлари маълум бўлди

Бундан бир неча кун олдин сайтимизда Huawei P10 Plus моделига оид баъзи тафсилотларни(жумладан модель сурати) эълон қилган эдик. Кеча эса мазкур модедь ва флагман Huawei P10 смартфонига тегишли нархлар интернет тармоғида пайдо бўлди. Иккала модель 26 февраль куни MWC кўргазмасида намойиш этилиши кутилмоқда.

Huawei P10 моделининг стандарт версияси 4 ГБ оператив хотира ва 32 ГБ доимий хотирага эга бўлади. У 510 доллар нархида сотувга чиқарилади, деб ёзмоқда IXBT нашри. Қурилманинг 64 ГБли ички хотира билан таъминланган версияси 600 доллар, 128 ГБли версия эса 680 доллар нархида таклиф этилади.

Huawei P10 Plus модели икки хил вариантда чиқарилади: 4 ГБ/64 ГБли версия 725 доллар, 6 ГБ/128 ГБли версия эса 830 доллар туриши маълум қилинган. Моделга аниқлиги 1440 х 2560 пиксель бўлган 5,5 дюймли экран, Soc Kirin 965 процессори ва 12 МПли қўш камера ўрнатилади. Олд камеранинг аниқлиги 8 МП бўлиши ёзилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!