Apple батареядаги носозлик сабаб минглаб iPhone 6S моделларини қайтариб олади

Apple батареядаги носозлик сабаб минглаб iPhone 6S моделларини қайтариб олади

Apple Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида сотувга чиқарилган йирик партиядаги (тахминан 88 700 дона) iPhone 6S смартфонларини қайтариб олади, деб хабар бермоқда Gagadget нашри. Ушбу ҳолат мазкур смартфонларга ўрнатилган носоз батареялар билан алоқадор.

Смартфон ёниб кетишини кутманг

Apple БАА иқтисодиёт вазирлигига расмий хат билан мурожаат қилиб, унда мавжуд носозлик ҳақида маълумот тақдим қилган ва iPhone 6S ўз фойдаланувчилари учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини таъкидлаган.

Дефект нимадан иборат?

Батареядаги дефект шундан иборатки, унинг заряди 50-60 фоизга тушганда, смартфон ўз-ўзидан ўчиб қолиши мумкин. Бундай носозлик 2015 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Хитойда тайёрланган iPhone 6S партияларида аниқланган. Ҳозирча партиядаги смартфонлар миқдорига аниқлик киритилмаган. Бироқ ушбу миқдор Бирлашган Араб Амирликларидан чақириб олинадиган 88, 700 донадан ортиқлиги шубҳасиз.

Кўриладиган чоралар

Ушбу носозлик ҳақида Apple 2016 йилнинг ноябрь ойида хабар топган. Ўшанда компания Хитойда сотилган iPhone 6S батареяларини бепул алмаштириб бериш дастурини йўлга қўйган эди. Дастур доирасида носоз iPhone 6S смартфонини  махсус сайт ёрдамида аниқлаш ва батареяни исталган расмий Apple сервис марказларида алмаштириш мумкин бўлган. Бу гал компания смартфонларни шунчаки фойдаланувчилар ва расталардан қайтариб олишга қарор қилган кўринади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.