HTC смартфонлари учун махфий кодлар

  •   DiMaX
  •  2540
  •  27.02.2017 12:06

HTC смартфонлари учун махфий кодлар

Планшет ва смартфонларнинг махфий кодлари мутахассислар томонидан турли тестлар, синовлар ўтказилиши учун жорий этилган бўлса-да, қурилманинг эгаси ҳам бу кодлардан фойдаланиб, айрим маълумотларни олиши мумкин. Фақат бунда созламаларни ўзгартирмаган маъқул, агар гаджетлар билан ишлаш борасида тажрибангиз бўлмаса, бу кодлардан умуман фойдаланмасангиз – янада яхши. Акс ҳолда, қизиқувчанлигингиз ўзингизнинг зарарингизга ишлаб, жонажон қурилмангизнинг айрим функцияларини ишламайдиган қилиб, ҳатто ўзини буткул ишдан чиқариб қўйишингиз ҳам ҳеч гапмас.

HTC смартфонлари юртимизда кенг тарқалган қурилмалар қаторига киради ва уларнинг соҳиблари ҳам бу девайсларнинг махфий хусусиятларини текшириб кўришга қизиқишлари табиийдир.

Аввало, Android тизимидаги барча смартфон ва планшетлар учун жорий этилган махфий кодлар бу қурилмаларга ҳам мос келади. Улардан ташқари, фақатгина HTC гаджетлари учун мана бу кодлар ҳам амал қилади:

*#*#3424#*#* – Функционалликни текшириш дастури.

*#*#4636#*#* – Ахборот менюсини чиқаради.

*#*#8255#*#* – Gtalk сервис мониторини ишга туширади.

##3424# – Диагностика режими

##3282# – EPST-менюни экранга чиқаради.

##8626337# – VOCODER коди.

##33284# – Тармоқ ҳолатининг техник кўрсаткичлари.

##7738# – Протоколни текшириш.

Эслатиб ўтамиз, тегишли тажрибаси бўлмаган юзерлар мазкур кодлардан фойдаланиши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу боис, уларни синаб кўрар экансиз, бунинг оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган барча ҳолатлар учун масъулиятни ўз зиммангизга оласиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!