Ижтимоий тармоқда ромсиз экранли iPhone 8 чизмаси тарқалди

Ижтимоий тармоқда ромсиз экранли iPhone 8 чизмаси тарқалди

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида iPhone 8 смартфони тасвирланган чизма эълон қилинган. Чизмага кўра, Apple’нинг янги флагманида олд панел деярли тўлиқ дисплейдан иборат ва тугмадан холи.

iPhone 8 девайси ҳозирча сўнгги айфон бўлган 5,5 дюймли iPhone 7 Plus флагманидан тубдан фарқ қилади. Жумладан, янги смартфон орқа панелидаги қўш объективли камера ҳам ёнма-ён эмас, устма-уст жойлашган. Камера модули остида эса LED-фоточақноғи мавжуд. Суратга кўра, iPhone 8’нинг дисплей диагонали 5,5 дюймли бўлади.

Чизмадаги iPhone 8’нинг ва унинг айни пайтда бозорга чиқарилган рақибларининг ўлчамлари:
iPhone 8: 149,5 х 72,5 х 8,6 мм;
Samsung Galaxy S8: 148,9 x 68,1 x 8 мм;
LG G6: 148,9 x 71,9 x 7,9 мм.

iPhone 8 тақдимоти сентябрда кутилмоқда. Бироқ, флагман намойиши ишлаб чиқарувчи айни кунларда жиддий бош қотираётган, фойдаланувчининг юзини сканер қилувчи 3D-камера технологиясининг тўлиқ ишлаб чиқарилиши ва татбиқ қилинишига боғлиқ.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!