Кореяни WannaCry’дан Samsung ҳимоя қилади

Кореяни WannaCry’дан Samsung ҳимоя қилади

Қисқа муддатда бутун дунёдаги Windows компютерлари фойдаланувчиларини ваҳимага солган WannaCry кибер-вирусининг таҳдиди ҳали ҳам тўхтагани йўқ. 300 мингга яқин компютер тизимларини зарарлаган вирус қимматли маълумотларни шифрлаб, машина ўқий олмайдиган форматга айлантирган. Уларни асл ҳолига қайтариш учун товламачилар 300 АҚШ доллари миқдоридаги виртуал валюта талаб қилишган.

Кибер ҳужумнинг асосий қурбонлари Windows 7 операцион тизими фойдаланувчилари бўлишди. Вирус тарқалгач, Microsoft зудлик билан операцион тизимдаги “виртуал ёриқ”ни тузатадиган янгиланишларни эълон қилган эди.

Bloomberg News нашрининг ёзишича, Samsung компанияси WannaCry вирусининг ҳужумига ўхшаш хуружлар бундан кейин мобил алоқа операцион тизимларида ҳам кузатилиши мумкинлиги, шунинг учун компания уларга қарши чоралар кўришини маълум қилган. Шунингдек, компания Жанубий Корея ҳукумати билан бу каби хуружлардан ҳимояланиш бўйича янги дастурларни амалга оширади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!