Apple’нинг бўлажак инқилобий гаджетлари сирлари очилди

  •   DiMaX
  •  2466
  •  05.06.2017 11:23

Apple’нинг бўлажак инқилобий гаджетлари сирлари очилди

Интернетда Foxconn заводида ишловчи инсайдер тақдим этган катта ҳажмдаги маълумот тарқалди, деб ёзади bgr.com. Хабарга кўра, уларни тақдим этган киши Apple’га тегишли деярли барча техникаларнинг ишлаб чиқарилиши учун масъул шахс экан.

Хулласи калом, «Олма»нинг энди тақдим этадиган маҳсулотлари хусусида анча-мунча маълумотга эга бўлиш мумкин.

Тўлдирилган реаллик кўзойнаги

Аввало, манбанинг хабар беришича, компания 2018-2019 йилларда смарт-кўзойнак ишлаб чиқаришни режалаштирган. Apple бу маҳсулот билан бозорда катта инқилоб қилмоқчи, худди бир замонлардаги илк iPhone сингари.

«Ақлли» кўзойнаклар уч хил рангда, турли ўлчамларда ҳамда аёллар учун ҳам, эркаклар учун ҳам ишлаб чиқарилади. Унинг нархи эса тахминан 600 АҚШ долларига яқин бўлади.

Агарда бу кўзойнак ишлаб чиқарилса, у том маънода оммавий ишлаб чиқарилган илк тўлдирилган борлиқ қурилмаси бўлади, дея таъкидлайди манба.

iPhone 8

Шунингдек, инсайдер iPhone 8 борасидаги гап-сўзларга ҳам аниқлик киритган. Унга кўра, бармоқ изи сканери янги девайснинг орқа панелида бўлмайди. Бу борада у қурилманинг сўнгги эълон қилинган дизайни ҳақиқийси эканлигини тасдиқлаган.

Бундан ташқари, манбанинг таъкидлашича, «юбилей смартфони»нинг тезкор хотираси 3 ГБ ҳажмга эга бўлади. Қурилмага USB-C туридаги эмас, балки Lightning порт ўрнатилган. Булардан ташқари, саккизинчи айфонга тезкор қувватлаш ва симсиз қувватлаш технологияси ҳам жорий этилган.

Mac ва MacBook

Инсайдернинг сўзларига кўра, янги iMac 2017 анчагина ўзгарган: «Унда кўпроқ шиша материали, кўпроқ қора ранг ҳамда янги қисмлар бўлади».

2018 йилга бориб Apple смарт-клавишларни ҳам тақдим этади.

Аввалги тарқалган миш-мишларда айтилганидек, Apple ўзининг барча турдаги ноутбукларини янгилашга тайёргарлик кўрмоқда. Жумладан, MacBook Pro, MacBook Air ҳамда MacBook’ларнинг ҳам янги версиялари чиқарилади.

Apple кейинги йилда MacBook’ларини динамик клавиатура билан ҳам жиҳозлайди. Унинг тугмачалари худди Touch Bar сингари кичкина дисплейларга эга бўлади.

Magic Keyboard ҳам шундай дизайнга эга бўлиши мумкин.

Siri колонкаси

Siri колонкаси, гап-сўзларга кўра, A9 процессорига эга, ўлчами тахминан Mac Pro каби бўлади.

Уни бугунги WWDC 2017 кўргазмасидаёқ тақдим этишса керак, бироқ колонка жорий йилнинг охирларидагина савдога чиқарилади.