Motorola ўта юпқа ҳамда инновацион смартфонни намойиш қилди

Motorola ўта юпқа ҳамда инновацион смартфонни намойиш қилди

Айни пайтда Lenovo’га қарашли бренд 9 июнь куни Moto Z ҳамда Moto Z Force қўшимча қисмларга эга “ақлли телефон”ларини тақдим қилди. Lenovo раҳбарининг маълум қилишича, янги смартфонлар батамом янгича ёндашув ҳосиласидир. AMOLED экранга эга смартфонлар Android 6 операцион тизимида фаолият кўрсатади.

Moto Z бежирим кўринишга эга, Moto туркумидаги бошқа смартфонларга қараганда жозибалидир. 5.5 дюймли гаджетнинг тўлиқ металл корпусининг қалинлиги 5.2 мм. Дисплейнинг пикселлар сиғими 2560 x 1440. E  Gorilla Glass 4 ҳимоя шиша қатламига эга.

Алоқа воситаси Snapdragon 820 процессори, Adreno 530 график тасвир ёнбош процессори, 4 ГБ тезкор хотира, 32/64 ГБ доимий ички хотира, замонавий барча технологияларга эга, F1.8 объективли 13 МП бош ҳамда 5 Мп олд камерага эга. microSD қўшимча хотира бўлмачаси ёрдамида унинг маълумотлар сиғимини 256 ГБ.гача кенгайтириш мумкин.

Смартфоннинг корпуси сув ўтказмас нано қопламага эга.  Moto Z’нинг 2600 мА соат сиғимли аккумулятори ўртача фойдаланганда 30 соатга дош бериши айтилмоқда.

Шунингдек, смартфонда бармоқ излари сканери, яқин масофада туриб алоқа ўрнатиш (NFC) технолгияси жорий йилинган.

Moto Z Force’да баъзи дизайн фарқлар мавжуд. Шунингдек, унинг корпус қалинлиги 7 мм., оғирлиги 136 грамм. Унда аккумулятор сиғими 3500 мА соат. Moto Z Force 21 МП камерага эга. Унинг дисплейи ҳам инновацион технологияга эга. Гаджетнинг оғирлиги 163 грамм.

Moto Z Force’да тезкор қувват олиш технологияси ўрнатилган. 15 дақиқада смартфон 15 соатга етадиган қувват тўплай олади.

42

Смартфонларнинг энг муҳим жиҳати уларнинг модулли дизайнида. Яъни, уларнинг корпусига қўшимча, юқори имкониятга эга овоз узайтиргич, аккумулятор, қўшимча чироқни ўрнатиш тизимидир.

Moto Z ҳамда Moto Z Force’ни сентябрь ойидан бошлаб жаҳон смартфон бозорига чиқариш режа қилинмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!